Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг телеграм каналида 10 ноябрга ўтар кечаси ўтказилган операция натижасида Россия Қора денгиз флотининг кичик десант кемаларига зарба берилгани ҳақида хабар берилган. Гап 11770 қайиқлари ҳақида бормоқда.
Бош разведка бошқармасининг таъкидлашича, қайиқларда экипаж бўлган ва зирҳли техникалар, жумладан БТР-82 ҳам юкланган.
Аннекция қилинган ярим орол расмийлари ва Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча Украина томонининг хабарига изоҳ бермади.