Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина расмийлари 9 май куни Москвага зарба берилиши мумкинлигига яна ишора қилмоқда — “Страна”

Украина расмийлари 9 май куни Москвага зарба берилиши мумкинлигига яна ишора қилмоқда — “Страна”

Президент девони раҳбари Андрей Ермак ўз Теlegram-каналида дронлар, Зеленский, ва ёнаётган Қизил майдон тасвири туширилган расмни эълон қилди.

"Бу кунни қўлимиздан келганча яқинлаштирдик", — дейилади расм остидаги ёзувда. Бу ибора “День Победы” совет қўшиғидан олинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Украина президенти Володимир Зеленский Москвадаги парадга йиғиладиган давлат раҳбарларининг хавфсизлигига кафолат бера олмаслигини айтганди. У бундан аввал ҳам 9 май куни Қизил майдонга зарба берилиши мумкинлигига ишора қилган эди.

Киритилди: 13:13 04.05.2025. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!