Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина қўшинлари катта йўқотишларга учрагани айтилди

Украина қўшинлари катта йўқотишларга учрагани айтилди

Aмериканинг “New York Times” газетаси Донбассдаги Украина қўшинларининг тўлдирилган морглари ва оғир йўқотишлари, шунингдек, ҳарбийларнинг қурол ва ўқ-дорилар етишмаслиги бўйича шикоятлари ҳақида ёзди.

Қайд этилишича, Киев назорати остидаги ҳудуддаги фронт госпиталларидан бирида морг украиналик аскарларнинг жасадлари билан тўлдирилган, бошқа госпиталда ярадорлар бўлган замбиллар ҳатто йўлакларда ҳам турган.

“Фуқаролик ҳаётида сиз биласизки, сменангиз қанчалик даҳшатли бўлмасин, у эртами-кечми тугайди. Бу ерда қачон тугашини ҳеч қачон билиб бўлмайди”, - дейди госпиталнинг ҳарбий жарроҳи Мирослав Дубенко.

Украина қўшинлари, шунингдек, рус қўшинлари сони ва қуроли бўйича улардан олдинда эканлигидан шикоят қилмоқда.

“Деярли 12 ой давом этган шиддатли жанглардан чарчаган Украина қўшинлари... уларда танклар ва артиллерия қуроллари борлигини айтишмоқда, лекин улар ҳам, бошқаси ҳам етарли эмас, ўқ-дорилар эса душманникидан анча кам”, - деб ёзади газета.

Нашр Aртёмовск яқинида яраланган Павел исмли украиналик ҳарбийнинг сўзларидан иқтибос келтиради:

“Сизда 50 нафар, уларда 300 нафар йигит бўлса, бу айниқса қийин”.

Таъкидланишича, бу ҳудудда Украина кучларининг йўқотишлари катта бўлган.

Киритилди: 07:23 08.02.2023. Ўқилди: 7988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!