Россия Президенти Владимир Путин Украина қуролли кучлари бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб чекинаётганини, шу сабаб Киев Россия тинч аҳолисига қарши “террористик ҳаракатларга” ўтганини айтган.
Путиннинг таъкидлашича, Украинага жанг майдонида стратегик ғалаба қозониш ёки Россияни мағлуб этишнинг имкони йўқ. Унинг сўзларига кўра, сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва ички низо қўзғаш уринишлари ҳам муваффақиятсиз бўлмоқда.