Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина қўшинлари Беловский туманига бостириб киришди

Украина қўшинлари Беловский туманига бостириб киришди

Курск вилоятида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг кириб келиши қайд этилган. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди. Унга кўра, воқеа 10 август куни Беловский туманида содир бўлган.

«Айни пайтда Беловский ва Обоянский туманларида ҳарбий тўқнашувлар кузатилмаган, чегарачилар ва ҳарбийлар чегарани қўриқламоқда. Бизнинг қўшинларимиз тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча ишларни қилмоқда», — деди у.

Аввалроқ Беловский тумани раҳбари Николай Волобуев «чегара ҳудудларидаги тушунарсиз лаҳзалар» ҳақида гапирган эди.

6 августдан бери Курск вилоятининг Украина билан чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг Судженский туманидаги Россия позицияларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 15:02 11.08.2024. Ўқилди: 7924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!