Украина қуролли кучларининг шарқий гуруҳи вакили Сергей Череватий Украина телевиденияси орқали Соледардаги вазият ҳақида гапирди.
Россия армияси бир неча ҳафтадирки, шаҳарга астойдил ҳужум қилмоқда.
«Соледарда жанглар кетмоқда, душман асосий кучларини у ерга жамлаган. Биринчи навбатда Вагнеритлар ва Россия Федерациясининг бошқа турдаги [қўшинлари] бўлинмалари доимий зарбалар бермоқда, хусусан, 91 та артиллерия зарбаси берилган. Украина ракета кучлари ва артиллерияси имкон қадар душманни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда, жумладан, бир суткада 100 дан ортиқ босқинчилар артиллерия ва ракеталар билан йўқ қилинди", деди Череватий.