Каспий денгизида “Лукойл” корпорациясига тегишли учта бурғулаш қурилмаси — В. Филановский, Юрий Корчагин ва Валерий Грайфер номидаги объектлар нишонга олинди, дейилади украиналик ҳарбийлар баёнотида.
Украина Қуролли кучлари ҳужум қандай воситалар билан амалга оширилганига аниқлик киритмади. Етказилган зарар кўлами ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Каспий денгизи устида еттита Украина дрони уриб туширилгани ҳақда хабар берган эди.