BBC нашри бир нечта украин ҳарбий хизматчиларининг телеграм орқали ёзган хабарларига таянмоқда. «Олдимизга қўйилган асосий вазифа — Трампнинг инаугурацияси ва музокаралар бошлангунига қадар максимал ҳудудни сақлаб қолиш, кейин эса буни ўзимизга манфаатли бўлган нарсага алмаштириш. Лекин ҳеч ким бу нимани англатишини билмайди», — деб келтирилади ҳарбий хизматчилардан бирининг сўзлари.
Унинг фикрича, Курск вилоятидаги операция Россия армиясининг кучларини Запорожье ва Харков вилоятларидан чалғитишга ёрдам берган. Аммо «Би-би-си»нинг бошқа суҳбатдошлари бу ҳарбийлар Украина шарқида, Россия қўшинлари ҳужум қилаётган жойларда кўпроқ фойда келтиришлари мумкинлигини айтган.