Бугун Буюк Британияда кучли қор ёғди, ҳаво ҳарорати -4°С гача тушиб кетди, бу эса автомобиль ва темир йўлларда тартибсизликни келтириб чиқарди. Метеорология бюроси бир кун аввал қор, яхвонлик ва совуқ ҳақида бир қанча огоҳлантиришлар берган бўлса-да, британияликлар бундай оғир об-ҳаво шароитларига тайёр эмас эди, деб ёзади Grani сайти Daily Express нашрига таяниб.
Буюк Британиянинг айрим қисмларида, жумладан Йоркшир, Уэльс, Шимолий Ирландия ва Шотландияда қор ёғди. Ноқулай об-ҳаво туфайли миллий автомагистралларда сариқ хавфли даража эълон қилинди. Қорнинг қалинлиги 15 см га етгани боис аёз кучайиб, йўл ҳаракати қийинлашмоқда.
Британияда ёмон об-ҳаво туфайли 200 та мактаб ёпилди. Синоптиклар ҳаво ҳарорати ҳафта охиригача меъёрдан паст бўлишини башорат қилишди.