Қрим татар халқи етакчиси Мустафо Жемилев Украинада Қрим кўпригини бузиш учун ҳамма нарса борлигини айтди. Унинг қайд этишича, 2024 йил Қримни босиб олиш учун охирги йил бўлади. Бу ҳақда у ўз интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради “Crimean Wind” Телеграм канали.
“Ҳаммаси тайёр. Биз Қрим кўпригини йўқ қила оламиз. Лекин биз буни керак бўлганда қиламиз”, – деб ишонтирган Жемилев.
Бундан ташқари, у мудофаа вазири Рустем Умеров билан биргаликда Қримни биринчилардан бўлиб озод қилишига ишонтирди. У ишғол остида қолган Қрим татарларини русларга барча кучлар билан қаршилик кўрсатишга чақирди.
Сиёсатчи Қрим тез орада озод этилишига ва қримликларнинг азоб-уқубатлари барҳам топишига ишонади.