Украина президентининг сўзларига кўра, у АҚШ вице-президенти ва давлат котиби билан Истанбулдаги музокаралар ҳамда Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилган.
"Биз Истанбулдаги музокараларни муҳокама қилдик. Россияликлар у ерга қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган паст даражадаги делегацияни юборди. Украина ҳақиқий дипломатияга тайёр эканини тасдиқладим ва ўт очишни зудлик билан, тўлиқ ва дастлабки шартларсиз тўхтатиш муҳимлигини таъкидладим.
Шунингдек, Россияга қарши санкциялар зарурлигини, икки томонлама савдо, мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик, жанг майдонидаги вазият ва асирларни алмашиш истиқболлари ҳақида ҳам гаплашдик. Россия урушни тўхтатишга тайёр бўлмагунча, унга босим ўтказиш давом этиши керак. Албатта, адолатли ва барқарор тинчликка эришиш йўлидаги қўшма қадамларимизни ҳам муҳокама қилдик”, — деб ёзди Зеленский Теlegram-каналида.