"Харков, Днепр, Доброполье, шунингдек, бошқа шаҳар ва аҳоли пунктларимиз. Бу тун давомида Россия томонидан 100 дан ортиқ зарба берувчи дронлар учирилди. Ҳафтанинг бошидан бери эса 375 та дрон ҳужум қилди, шулардан 190 дан ортиғи Shahed'лар", — деди Зеленский.
Шу билан бирга, Украина президенти Россияга босим ўтказиш зарурлигини ва натижа берадиган кучли қўшимча санкциялар жорий этиш кераклигини таъкидлади.
"Босим, оддий сўзлар ёки ишонтиришга уриниш эмас, Россияни ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатишга мажбур қиладиган кўринишда бўлиши керак", — дея аниқлик киритди Зеленский.
Россия дронлари 30 апрелга ўтар кечаси Украинанинг Днепропетровск ва Харков вилоятларига ҳужум уюштирди. Харковда дрон ҳужумлари оқибатида камида 45 киши жароҳат олди. Днепр шаҳрида эса бир киши ҳалок бўлди.