Украина президенти Владимир Зеленский Германиядаги Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтган контакт гуруҳининг 25-йиғилиши доирасида АҚШ мудофаа вазири (Пентагон раҳбари) Ллойд Остин билан учрашди.
Бу ҳақда Зеленский ижтимоий тармоғида ёзди.
"Мен Ллойд Остин билан Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиш учун учрашдим", — деди Зеленский.
Украина раҳбарининг айтишича, томонлар фронтдаги мавжуд вазиятни, шунингдек, мамлакатнинг учувчисиз учиш аппаратларига бўлган эҳтиёжини муҳокама қилган.
"Шунингдек, биз Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва бошқа мамлакатлардан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиш истиқболлари бўйича фикр алмашдик”, - дея хулоса қилди Украина раҳбари.