Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина президенти Ҳиндистон ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди

Украина президенти Ҳиндистон ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди

Владимир Зеленскийнинг ушбу матбуот анжуманидаги асосий баёнотлари:

◾️ Россия Харковни босиб олмоқчи эди, лекин биз бу операцияни тўхтатдик. Уларнинг кейинги қадами Суми эди;

◾️ Курск операцияси йирик ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-дипломатик операциянинг бир қисмидир. Бунинг натижасини кейинроқ кўрасиз;

◾️ Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари қаерда жойлашганини биламиз. Улар асосан Путиннинг қароргоҳлари атрофида, Москва ва Санкт-Петербург атрофида жойлашлаштирилган, лекин кичик шаҳарчаларда, масалан, биз борган Курск вилоятидаги каби ҳудудларда ҳеч нарса йўқ;

◾️ Ҳиндистон Россия билан савдони камайтириш орқали “Путиннинг уруш иқтисодиёти” ни миллиардлаб доллар даромаддан маҳрум қилиши мумкин;

◾️ Биз турли хил тинчлик таклифларини муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин биз ҳудудларимизни, халқимизни, қадриятларимизни, эркинлик ва демократияни тинчликка алмаштирмаймиз.

Киритилди: 23:25 25.08.2024. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!