Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина ОАВ Трампнинг эҳтимолий тинчлик режаси шартларини маълум қилди

Украина ОАВ Трампнинг эҳтимолий тинчлик режаси шартларини маълум қилди



Режанинг тўлиқ матни ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Тахмин қилинаётган шартларга кўра, Украина:

— Донбасснинг маълум қисмида қўшинларини олиб чиқади, Россия эса ушбу ҳудудга ўз кучларини киритмаслик мажбуриятини олади;
— БМТ контингенти назорати остида буфер ҳудуд ташкил этилишига рози бўлади;
— Запорожье вилоятининг бир қисмида ҳам шунга ўхшаш механизм жорий этилади, бунда Украина юрисдикцияси сақланиб қолади;
— референдум ва сайловлар ўтказади;
— Конституцияга мазкур ҳудудларни куч ишлатиш йўли билан қайтаришдан воз кечиш тўғрисидаги қоидани киритади;
— блокдан ташқари мақомини мустаҳкамлайди ҳамда НАТО ва бошқа ҳарбий иттифоқларга қўшилишдан воз кечади;
— сайловлардан сўнг тўлиқ тинчлик шартномасини имзолайди. Уни БМТ иштирокида махсус тартибда ратификация қилиш таклиф этилмоқда.


Ҳозирча мазкур шартлар расман тасдиқланмаган. Москва ва Киев бундай режа бўйича келишувга эришилганини очиқча маълум қилмаган.

Киритилди: 17:51 07.09.2026. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!