НАТОга қўшилиш учун Украина аниқ давлат чегарасига эга бўлиши керак, деб ёзди “Associated Press” альянсга аъзо мамлакат дипломатига таяниб.
Фақат шу ҳолатдагина Шимолий Атлантика шартномасининг жамоавий мудофаа ҳақида сўз юритувчи 5-моддаси қандай шароитда қўлланиши аниқ бўлади.
Украина зудлик билан иттифоққа таклиф қилиниши Владимир Зеленскийнинг Олий Радада тақдим этган ғалаба режасининг биринчи бандида назарда тутилган.