Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина музлатилган Россия активларини олиб чиқиш масаласини яна кўтарди

Украина музлатилган Россия активларини олиб чиқиш масаласини яна кўтарди

Украина Европа Иттифоқи олдида Бельгияда музлатиб қўйилган Россия активларини бошқа юрисдикцияга ўтказиш масаласини яна бир бор кўтарди. Бу ҳақда Европа Комиссияси вакили Балаж Ужвари маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина томони мазкур масалани яна кун тартибига олиб чиққан. Европа комиссиясари Валдис Домбровскис эса бу масала сўнгги икки ҳафта давомида бир неча бор муҳокама қилинганини ва у Европа Иттифоқи кун тартибидан ҳеч қачон чиқарилмаганини тасдиқлаган.

«Бу масала Украина томонидан кўтарилди. Комиссия аъзоси Валдис Домбровскис тасдиқлаганидек, у ҳеч қачон кун тартибидан олиб ташланмаган», — деди Ужвари брифингда.

Европа Иттифоқи вакили, шунингдек, музлатилган Россия активларини Бельгия юрисдикциясидан Европа Иттифоқи бошқарувига ўтказиш имконияти муҳокама қилинаётганини билдирди.

Ушбу масала Россия активларидан Украина учун «репарация кредити» сифатида фойдаланиш таклифлари фонида яна долзарблашган. Бельгия расмийлари эса мамлакат юрисдикциясида сақланаётган Россия активларидан бундай мақсадда фойдаланишга нисбатан хавотирларини билдириб келмоқда.

Киритилди: 19:00 07.09.2026. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!