Украинадаги уруш 2026 йилда Киев учун жуда ноқулай сиёсий ва иқтисодий шартлар асосида тугаши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Мақолада таъкидланишича, Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича ягона қарорга кела олмагани сабабли, Украина Брюсселдан янада кўпроқ ёрдам талаб қилмоқда. Бироқ бу борадаги музокаралар тобора мураккаблашиб бормоқда.
Нашрга кўра, Ғарб давлатлари ичидаги ихтилофлар, молиявий ресурслар чеклангани ҳамда сиёсий чарчоқ Киев позицияларини заифлаштирмоқда. Бу эса можаронинг якунланишида Украина учун кутилмаган ва оғир шартлар пайдо бўлиши хавфини оширади.