Украина ҳукумати МДҲ доирасидаги бошқа келишувдан чиқишга қарор қилди.
Бу ҳақда ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
"Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаролари учинчи давлатлардан эвакуация қилинган тақдирда ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битимдан чиқиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси маъқулланди", — деб ёзади у.
Ҳужжат 1996 йил апрель ойида имзоланган.
Киев мунтазам равишда Россия, Белоруссия, Сурия билан, шунингдек, МДҲ доирасида тузилган шартномалардан чиқишини эълон қилади.