Фармон билан Украина Марказий сайлов комиссияси (МСК) сайловчиларнинг давлат реестри фаолиятини тиклади.
Бу ҳақда Олий Рададаги "Халқ хизматчиси" фракцияси раиси Давид Арахамия ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
"Бугун, кенг кўламли босқин бошланганидан бери биринчи марта МСК қарори билан Сайловчиларнинг Давлат реестри фаолияти тикланди. Бу МСКнинг фуқаролар ва давлат органлари билан реестр бўйича ўзаро ҳамкорлигини тиклашга, демак, уни янгилаш учун самарали йўл очмоқда", деб ёзади у.
Арахамия, сайловчилар рўйхатини янгилаш, айниқса, уруш натижасида юзага келган демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай сайловни ўтказишнинг асосий талаби эканлигини таъкидлади.