Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха НАТО давлатларини яна камида 20 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини юборишга чақирди. Киев бу Россиянинг энергетика тизимига қилаётган ҳужумларини тўхтатишга ёрдам беришига умид қилмоқда.
Россия яқинда ҳаво ҳужумлари орқали Украинанинг кўплаб электр станциялари ва подстанцияларини ўчириб қўйишга ёки уларга зарар етказишга ҳаракат қилди.
«Биз тушунамизки, россияликлар бизни энергия ишлаб чиқаришдан маҳрум қилмоқчи, шунинг учун бизга кўпроқ ёрдам керак», деди Сибиха.
Украина Россия томонидан учирилган янги «Орешник» экспериментал баллистик ракетасини уриб тушира оладиган ҳаво мудофаа тизимларини талаб қилди.