Италия Украинага ҳарбий ва инсонпарварлик эҳтиёжлари учун 2,5 миллиард евро ажратди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
Дипломатик идора таъкидлашича, Киев қочқинлар учун тахминан 1 миллиард евро, давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 310 миллион евро ва инсонпарварлик фаолияти учун 93 миллион евро олган.
Италия Ташқи ишлар вазирлиги қўшимча қилишича, бу ёрдам Европа Иттифоқининг умумий жамғармалари орқали кўрсатилган.