Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина икки баравар кўп йирик калибрли ўқ-дорилар олади

Украина икки баравар кўп йирик калибрли ўқ-дорилар олади

Европа Иттифоқи (ЕИ) жорий йил давомида Украинага йирик калибрли ўқ-дорилар етказиб беришни икки баравар оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИ Ҳарбий қўмитаси раиси Роберт Бригер маълум қилди.

"Мақсад жорий йил давомида Украинага 2 млн дона йирик калибрли ўқ-дориларни етказиб беришдир. Яъни, гап ўтган йили етказиб берилган миқдорни икки баравар ошириш ҳақида кетмоқда," - деди у.

Бригернинг баёноти Европа Иттифоқи мудофаа хизматлари раҳбарларининг Брюсселда бўлиб ўтган учрашувидан кейин янгради.

Раиснинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ушбу мақсадни амалга ошириш учун аъзо давлатларни кўпроқ ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва сотиб олишга ундайди.

"Биз Европа мудофаа агентлиги томонидан тузилган шартномалардан фойдаланган ҳолда аъзо мамлакатларни кўпроқ сотиб олишга, янада кўпроқ ишлаб чиқаришга ундашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо биз ҳам молиявий ёки Украина мудофаа саноати билан ҳамкорликни кучайтириш орқали янги ташаббусларни илгари сурмоқдамиз," - дея тушунтирди Бригер.

Киритилди: 19:28 16.05.2025. Ўқилди: 406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!