Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони ўз Facebook саҳифасида Россиянинг зарбдор дронларини йўқ қилувчи қурилмалар самарадорлиги кескин ошганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, март ойида дронларнинг жанговар парвозлари ва йўқ қилинган нишонлар кўрсаткичи феврал билан солиштирганда деярли 55 фоизлик ўсишни қайд этган. Сирский, Украина душманнинг оммавий "Shahed" ҳужумларидан тегишли хулоса чиқараётганини айтиб ўтди.
"Рақиб тактикасини ўзгартиряпти – биз ҳам ҳаракатларимизни мослаштириб, зарбдор дронларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқяпмиз", – деди у.
Баҳор бошидан бери Украина дронлари Россиянинг 2,3 мингдан ортиқ ҳаводаги нишонини йўқ қилган. Қўмондонга кўра, энг юқори натижани айнан маҳаллий ишлаб чиқарилган қурилмалар кўрсатмоқда.