"Украина ҳарбийлари фронтда узоқ кутилган қарши ҳужумга ўтди", дея хабар берди The Washington Post нашрига исмини ошкор қилмаслик шарти билан Украинанинг тўрт нафар ҳарбийси.
Уларга кўра, 7 июн оқшомида Украина қўшинлари Россия армиясининг Украина жануби-шарқидаги илғор позицияларига зарба беришни кучайтирган.
Пайшанбага ўтар кечаси Запорожье вилоятининг Россия назорати остидаги маъмурияти матбуот котиби Владимир Рогов Украина Қуролли кучлари Орехов вилоятидаги Запорожье фронтида йирик танк ҳужумини бошлаганини, бироқ тўхтатилганини айтди.
8 июн куни тушдан кейин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Украина Қуролли кучлари Запорожье йўналишида Россия мудофаасини бузиб ўтишга муваффақиятсиз уринишганини маълум қилди.
6 июн куни у Россия армияси Украина Қуролли Кучларининг фронтнинг турли соҳаларида "узоқдан бери ваъда қилинган ҳужумини" уч кун давомида ушлаб тургани ҳақида хабар берганди.