Байден дунёни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди.
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириши барбод бўлганини айтди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Киев ғалаба қозонмагунча уни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.
«Путиннинг уруши асосий мақсадига эриша олмади. У Украинани йўқ қилишни мақсад қилган эди, бироқ Украина ҳали ҳам озоддир», деди Байден БМТ Бош Ассамблеясидаги сўнгги нутқида.
Байденнинг айтишича, дунё Украинани қўллаб-қувватлашни ёки кетишни танлаши керак.
«Менинг жавобим шуки, биз Украинани қўллаб-қувватлашдан тўхтамаймиз», деди у.