Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина Ғарб ракеталаридан рус ерларини босиб олишда фойдаланмайди

Украина Ғарб ракеталаридан рус ерларини босиб олишда фойдаланмайди

Украина Россия Федерацияси ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланмаслиги учун кафолат беришга тайёр. Киев ҳали ҳам ўзиники деб ҳисоблаётган ҳудудлар учун қилинаётган уринишлар эса бундан мустасно — деб таъкидлади мамлакат мудофаа вазири Алексей Резников.

Унинг сўзларига кўра, Украина Ғарб давлатларидан 300 км.гача учадиган узоқ масофали ракеталарни олишга интилмоқда.

Қўшма Штатлар Украинага 2,2 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни режалаштирган, бу пакет аввалроқ Киевга етказилганидан узоқроқ масофага учувчи ракеталарни ўз ичига олади, дея хабар бермоқда Reuters.

Гап ердан учирилган кичик диаметрли GLSDB 150 км. масофани ташкил этадиган бомбалар ҳақида кетмоқда.

Аммо хабарларга кўра, Қўшма Штатлар Киевга 300 км.гача учадиган ATASMS ракеталарини етказиб бериш бўйича сўровларни рад этган.

Киритилди: 23:43 02.02.2023. Ўқилди: 3906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!