Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина Европанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ажратилган маблағнинг бир қисмини олади

Украина Европанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ажратилган маблағнинг бир қисмини олади

ReArm Europe дастури томонидан тақдим этилган 800 миллиард евронинг бир қисми Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш ва мамлакат мудофаа саноатига сармоя киритишга йўналтирилиши режалаштирилган, деди Мудофаа бўйича Европа комиссари Андриус Кубилиус.

"ReArm" ташаббуси ҳарбий харажатларни тахминан 650 миллиард еврога оширишни, шунингдек, мудофаа инвестициялари учун 150 миллиард эвро кредит беришни назарда тутади.

Европа Иттифоқининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш қарори Россия томонидан Украинага қарши бошланган уруш ва АҚШнинг трансатлантик муносабатлардаги сиёсатидаги ўзгаришлар фонида қабул қилинган. ReArm Europe янги мудофаа стратегияси 2025 йил март ойида Брюсселда тақдим этилган.

Киритилди: Бугун 15:54. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!