Киев Европага Украина Қуролли Кучларини тўғридан-тўғри молиялаштиришни таклиф этди.
Украина Европага Украина Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлашнинг янги шаклини тавсия қилди. Бевосита молиялаштириш ёрдамни янада самарали ва тезкор бўлишини таъминлайди. Бу ҳақда Украина молия вазири Сергей Марченко маълум қилди.
У Канададаги G7 молиявий гуруҳи йиғилишларида бир қатор ҳамкор давлатлар молия вазирлари ва Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбарияти билан мазмунли музокаралар ўтказилганини айтди.
"Ҳамкорлар билан муҳокама қилинган асосий мавзу - Украинанинг 2026-йилги молиявий эҳтиёжларини таъминлаш йўллари бўлди," - деди Марченко.
Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда Украина ҳарбий салоҳиятини Европа мудофаа тизимига киритиш имконияти бўйича мулоқот давом этмоқда.