Украина Европада Шимолий Кореяга қарши амалда курашишга мажбур бўлади — Зеленский
"Москва тажовузни давом эттиришга қарор қилди. У бошқа ҳеч нарса хоҳламайди, шунинг учун ҳам улар мудофаа ишлаб чиқаришини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Ва айнан шу сабабли улар Шимолий Кореяни шерик сифатида қабул қилмоқдалар. Шу кунларда уларнинг аскарлари Украинага қарши жанг майдонида қатнашиши мумкин. Украина эса Европада Шимолий Кореяга қарши жанг қилишга мажбур бўлади.
Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорларнинг янада кучлироқ қарорлар қабул қилмагани Путинни террорга янада кўпроқ сармоя киритишга ундамоқда", — деди у кечки мурожаатида.