Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина еврога ўтмоқчи

Украина еврога ўтмоқчи

Украина Миллий банки раҳбари Андрей Пишний мамлакат базавий валюта сифатида АҚШ долларидан воз кечиб, еврога ўтиш имконини ўрганишни бошлаганини маълум қилди. Бу қарор глобал савдо занжирларининг парчаланганлиги ва Украина билан Европа ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши фонида кўриб чиқилмоқда.

Пишнийнинг сўзларига кўра, ҳозирча Украина валюта бозорида долларнинг улуши устун бўлиб қолмоқда, бироқ кўплаб сегментларда евро билан операциялар улуши босқичма-босқич ошиб бормоқда.

Мутахассислар фикрича, агар Украина бу ўзгаришни амалга оширса, у молия бозорларига таъсир қилиши ва Европа Иттифоқи билан иқтисодий интеграцияни кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, бу жараён бир неча йил давом этиши ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:08 08.05.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!