Украина энергия инфратузилмасига қилинган ҳужумлар туфайли энг оғир қишга тайёрланмоқда.
Украина бош вазири Денис Шмигалнинг сўзларига кўра, Украина энергетика инфратузилмасига кучли ҳужумлар туфайли Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг оғир қишни бошдан кечириши кутилмоқда.
«Энергияга чидамлилик - бу йилги энг катта муаммоларимиздан бири», деди Шмигал.
Шунингдек, у Украина ҳукумати Европа давлатлари кўмагида энергия ишлаб чиқаришни марказсизлаштириш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.
«Икки яримта қишдан муваффақиятли ўтдик. Биз учинчи қишдан ҳам ўтамиз, бу яқинлашиб келаётган иситиш мавсуми ҳам худди шундай қийин бўлади, агар энг қийини бўлмаса», - деди Шмигал.
Greenpeace Украина ҳукуматини мамлакатнинг энергия салоҳиятини тиклашга ёрдам бериш учун қайта тикланадиган энергия, хусусан, қуёш энергиясига сармоя киритишга чақирмоқда.
«Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Украина ҳукумати 2027 йилгача қуёш энергиясига эришиш учун қўйган жорий мақсадларни камида беш баробар ошириш мумкин», деди Greenpeace'нинг Украинадаги директори Наталя Гозак AP ахборот агентлигига.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Украина 2022 йил февраль ойида уруш бошланганидан бери энергия ишлаб чиқариш қувватининг ярмидан кўпини йўқотган.