Украина энергетика вазири ўринбосари коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди.
Украина Бош прокуратураси ҳуқуқ-тартибот идоралари энергетика вазирининг тўрт нафар ўринбосаридан бирини коррупция бўйича текширувдан сўнг ҳибсга олганини маълум қилди.
Вазир ва яна бир неча киши Донетскдаги жанговар зонада жойлашган давлат ширкатидан ускуналарни ноқонуний олиб кетиш режасини уюштирганликда гумон қилинган.
Прокурорларнинг сўзларига кўра, гуруҳ жиҳозларни олиб кетишни давом эттириш учун 500 000 доллар (458 000 евро) пора талаб қилган.
Улар 100 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинган.