Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина дронлари кетма-кет икки кундан бери Иваново вилоятидаги Шуя шаҳрига ҳужум уюштирмоқда — “Медуза”

A A A
 Украина дронлари кетма-кет икки кундан бери Иваново вилоятидаги Шуя шаҳрига ҳужум уюштирмоқда — “Медуза”

Иваново вилояти маъмурияти ҳужум қайтарилганини ва ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС” агентлиги.

Гувоҳлар ҳужум пайтини ва зарбадан кейин бошланган ёнғинни видеога олишган. Аstra ушбу видеолардан бири Россия Қуролли кучларининг 112-ракета бригадаси ҳарбий шаҳарчасидан атиги 180 метр узоқликда олинганини аниқлади. Видеони суратга олган гувоҳлардан бири ёнғин ҳарбий қисм ҳудудида юз берганини айтган.

16 апрел куни эрталаб ҳам Украина дронлари Шуя шаҳрига ҳужум қилган эди. Ўшанда икки киши енгил тан жароҳати олгани хабар қилинганди.

Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, айнан Шуя шаҳрида жойлашган 112-ракета бригадаси 13 апрел куни Сумига зарба берган. Ушбу ҳужум натижасида 35 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ одам яраланган.

Киритилди: 12:39 17.04.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!