Россия Мудофаа вазирлиги 15 февралга ўтар кечаси мамлакат ҳудуди узра 40 та Украина уриб туширилганини маълум қилди. Улардан 17 таси Волгоград вилоятида, 12 таси Калуга вилоятида, 9 таси Ростов вилоятида ва 2 таси Саратов вилоятида йўқ қилинган.
Росавиация 15 феврал куни эрталаб Астрахан, Владикавказ, Волгоград, Грозний, Калуга, Саратов ва Уляновск аэропортлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилганини маълум қилди. Москва вақти билан соат 8:45 га келиб барча аэропортлар ўз фаолиятини тиклади.
Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаровнинг маълум қилишича, дронлардан бирининг қолдиқлари турар-жой биноси томига тушиб, бир фуқаро жароҳатланган. Калуга вилоятида қулаши натижасида саноат корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.