Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина делегацияси Зеленский ва Трамп учрашувида иштирок этиш учун АҚШга етиб келди

 Украина делегацияси Зеленский ва Трамп учрашувида иштирок этиш учун АҚШга етиб келди

Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Зеленский ва Трамп учрашуви икки соат олдинга кўчирилган бўлиб, Киев вақти билан 20:00 да ўтказилади (Тошкент вақти билан 23:00). Учрашув бошида ёки охирида матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

Украина делегацияси таркибига президент Зеленский, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Умеров, иқтисодиёт вазири Соболев, Бош штаб бошлиғи Гнатов, Президент девони маслаҳатчиси Бевз, ТИВ раҳбари ўринбосари Кислица ва Украинанинг АҚШдаги элчиси элчи Стефанешина киритилган.

АҚШ томонданидан президент Трамп, унинг куёви Кушнер ва махсус вакил Уиткофф иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, АҚШ президенти маъмуриятининг бошқа аъзолари ҳам музокараларга қўшилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:23. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!