Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина делегацияси тинчлик музокаралари учун Лондонга етиб келди

Украина делегацияси тинчлик музокаралари учун Лондонга етиб келди

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Хабар қилинишича, Лондонга Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак, мудофаа вазири Рустем Умеров ва ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ташриф буюрган.

"Қандай бўлмасин, тинчликка эришиш йўлида ишлаймиз. Парижда келишилганидек, бугун Британия пойтахтида бўлган америкалик ва европалик ҳамкорларимиз билан учрашамиз. Тинчлик сари йўл осон эмас, аммо Украина ҳар доимгидай тинчлик саъй-ҳаракатларига содиқ. Бугун биз тўлиқ ва шарциз ўт очишни тўхтатиш йўллари ҳақида гаплашамиз. Бу тўлиқ муросага эришиш ва адолатли ҳамда барқарор тинчликка йўл очувчи биринчи қадам", — деб ёзди Ермак Теlegram-каналида.

Киритилди: 15:01 23.04.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!