Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина давлат бюджети лойиҳаси урушни 2026 йилгача давом эттиришни назарда тутади

Украина давлат бюджети лойиҳаси урушни 2026 йилгача давом эттиришни назарда тутади

Украинанинг 2026 йилги давлат бюджети лойиҳаси урушни давом эттириш сценарийсини ўз ичига олмоқда.

“Report” Украина ОАВларига таяниб хабар беришича, бу ҳақда Олий Радада молия вазири Сергей Марченко маълум қилган.

“Асосий молиявий ҳужжат лойиҳаси 2026–2028 йилларга мўлжалланган Бюджет декларациясига асосланган стратегик режалаштириш тизимидан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва урушни 2026 йил давомида давом эттиришни назарда тутувчи сценарий асосида ишлаб чиқилган”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, шу сабабли хавфсизлик ва мудофаа соҳасини молиялаштириш аввалги йиллардаги каби асосий устувор йўналиш бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, базавий сценарийга кўра, 2026 йилда хавфсизлик ва мудофаа учун давлат бюджети харажатлари 1,817 триллион гривнани (тахминан 44 миллиард доллар) ташкил этади.

Киритилди: 14:41 19.09.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!