Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина бўйича Рамштейн учрашуви ҳам бекор қилинди

Украина бўйича Рамштейн учрашуви ҳам бекор қилинди

Украина бўйича Рамштейн учрашуви АҚШ президенти Жо Байденнинг «Милтон» тўфони сабаб қатнашмаслиги маълум бўлгач, бекор қилинди.

Бу ҳақда НАТОдаги икки манба Озодлик радиосига хабар берди.

Саммит Германияда 10-13 октябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Йигирмага яқин давлат раҳбарлари ёки уларнинг ҳукуматлари қатнашиши ва Зеленский ўзининг «ғалаба режаси»ни тақдим этиши кутилганди. Кеча, 8-октабр куни Украина томони ҳам Киев ноябрда ўтказишни режалаштирган иккинчи тинчлик саммити кейинги кунга кўчирилганини маълум қилди.

Бир кун олдин Байден Германияга сафарини «Милтон» тўфонига тайёргарлик кўриш ва жавоб чораларини кузатиш учун қолдирди", дейилади Оқ уй баёнотида.

Рамштейн форматидаги учрашувлар, шунингдек, Украина Мудофаа билан алоқа гуруҳи учрашувлари сифатида ҳам танилган, Россия Украинага бостириб кирганидан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Йиғилишларда 50 дан ортиқ давлатдан ҳарбий идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Киритилди: 14:57 09.10.2024. Ўқилди: 1699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!