«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Россия ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
“Яқин келажакда кутилаётган беқарорлик ва кўчиб келганлар сонининг сезиларли даражада ошишини ҳисобга олиб, биз, бутун Марказий Осиё минтақаси каби, Россия сиёсатчиларининг мамлакатга кириш учун виза назоратини жорий этиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак, деб ҳисоблайман.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ўз она тили, маданияти ва қадриятларини билиши ва ҳурмат қилиши шарт. Шунингдек, хорижда иш қидираётган ватандошлар маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва келгуси фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини яхши билиши зарурлигини тушунтирди.