Дунё Суриянинг янги ҳукуматидан қўрқмаслиги керак, деди "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Жўлоний Sky News телеканалига берган интервьюсида.
«Қўрқувимиз сабаби Эрон жангарилари, Ҳизбуллоҳ ва бугун биз кўраётган қирғинларни содир этган режим эди. Шунинг учун уларни йўқ қилиш Сурия учун ечимдир», деди у.
Унинг сўзларига кўра, Сурия халқи урушдан «чарчаган» ва янги урушга тайёр эмас.