"Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ғарб давлатлари коалициясининг навбатдаги учрашуви АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Германиядаги Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтади", — деб хабар берди АҚШ Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Mудофаа вазири Ллойд Остин ушбу учрашувда иштирок этишни режалаштирмоқда.
Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик коммуникациялар координатори Жон Кирби эса, АҚШ яқин кунларда Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратишни эълон қилиши мумкинлигини маълум қилди.