Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина бош вазири ўринбосари АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзоланганини тасдиқлади

Украина бош вазири ўринбосари АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзоланганини тасдиқлади

Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича қўшма инвестиция фондини ташкил этишни назарда тутувчи битим имзоланганини тасдиқлади.

Бу ҳақда у ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Ҳужжатга кўра, Украина ушбу жамғармага янги рента ва янги участкаларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун янги лицензиялардан олинган барча даромадларнинг 50 фоизини киритади. Жамғармани бошқаришда АҚШ ва Украина тенг овозга эга бўлади.

Шу билан бирга, келишув Украинанинг АҚШ олдидаги тўғридан-тўғри қарз мажбуриятларини назарда тутмайди.

Киритилди: 03:51 01.05.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!