Украина Олий Радаси Бош вазир Юлия Свириденкодан истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани қабул қилди.
Бу ҳақда Украина парламенти раиси Руслан Стефанчук маълум қилди.
"Парламент яқин келажакда бу масалани белгиланган тартибда кўриб чиқади", деб ёзган у ижтимоий тармоқларда.
Стефанчук Свириденкога мамлакат учун ўта оғир даврда ҳукумат раҳбари сифатидаги фаолияти, иқтисодиётни мустаҳкамлаш, халқни қўллаб-қувватлаш ва Украинанинг Европа интеграцияси йўлини илгари суришдаги ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, у унга келажакдаги ишларида муваффақиятлар тилади.