Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина Бош разведка бошқармаси Мелитопол яқинида поезд портлатилгани ҳақида хабар берди

Украина Бош разведка бошқармаси Мелитопол яқинида поезд портлатилгани ҳақида хабар берди

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (ГУР) 31 майга ўтар кечаси Запорожье вилоятининг Россия назорати остидаги Мелитопол тумани Яқумовка посёлкаси яқинида юк поезди портлатилганини маълум қилди.

"Поезд ҳарбийларга тегишли бўлган ва Россия томонидан аннекция қилинган Қрим томонга ҳаракатланаётган эди. Темир йўл йўлагида юз берган портлаш натижасида ёнилғи цистерналари ва юк вагонлари бўлган поезд издан чиқди", дейилади ГРУ баёнотида.

Украина разведкасига кўра, портлаш оқибатида Запорожье вилояти ва Қримдаги ҳудудларда Россия ҳарбийларининг “асосий логистика йўли” фалаж бўлган.

Бунга қадар Россия расмийлари Брянск вилоятида темир йўл кўприги портлатилгани, шунингдек, Курск вилоятида юк поезди остида кўприк қулаб тушгани ҳақида хабар берган эди.

Россия томони ҳозирча Запорожье вилоятидаги поезд портлаши ҳақидаги хабарларга изоҳ бергани йўқ.

Киритилди: 12:02 01.06.2025. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!