Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина бериладиган хавфсизлик кафолатларидан воз кечдими?

Украина бериладиган хавфсизлик кафолатларидан воз кечдими?

Украина NATOга аъзо бўлиш ўрнига бериладиган хавфсизлик кафолатларидан воз кечди, деб хабар бермоқда “Европа ҳақиқати”.

Нашр маълумотларига кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлиги 3 декабр куни Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО вазирлар йиғилишига тайёрланган ҳужжатда ўз позициясини баён этган. Унда мамлакат NATO'га тўлиқ аъзо бўлиш ўрнига ваъда қилинган ҳар қандай алтернатив йўл, жумладан хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши қайд этилган.

Ушбу ҳужжат Будапешт меморандумининг 30 йиллигига бағишланган. Будапешт меморандуми 1994 йил 5 декабрда Украина, Россия, Буюк Британия ва АҚШ томонидан имзоланган бўлиб, унга кўра Украина ядро қуролларидан воз кечган ва уни Россияга топширилган эди.

Ҳужжатда шундай дейилади: "Будапешт меморандумининг аччиқ тажрибасини эътиборга олган ҳолда, биз Украина NSTO'га тўлиқ аъзо бўлиш ўрнини босувчи ҳар қандай чораларни қабул қилмаймиз".

Бу ҳужжатни Брюсселда ўтказиладиган йиғилишда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига тақдим этади.

Киритилди: 17:22 03.12.2024. Ўқилди: 1209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!