Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Украина аввалдан бор эди, ҳозир ҳам мавжуд, кейин ҳам бўлади" — Подоляк Медведевга жавоб қайтарди

"Украина аввалдан бор эди, ҳозир ҳам мавжуд, кейин ҳам бўлади" — Подоляк Медведевга жавоб қайтарди

Украина президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Украина икки йилдан кейин мавжуд бўлмайди, деган сўзларига жавоб қайтарди.

"Украина аввалдан бор эди, ҳозир ҳам мавжуд, кейин ҳам бўлади. 2 йилдан кейин Д.Медведев қаерда бўлади, мана шу сўроқ остида", — деб ёзади Подоляк.

15 июнь куни эрталаб Медведев икки йилдан кейин жаҳон харитасида Украина мавжудлигини шубҳа остига олди. У шу тариқа Украина расмийларининг АҚШга Ленд-Лиз дастури доирасида икки йил ичида тўлов муддати кечиктирилган ҳолда суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича сўровига изоҳ берди.

"Икки йилдан кейин Украина ҳатто жаҳон харитасида мавжуд бўлади, деб ким айтди? Гарчи америкаликларга энди фарқи бўлмаса-да, улар Россияга қарши лойиҳага шунчалик кўп сармоя киритдиларки, қолгани улар учун ҳеч нарса эмас", — деб ёзади Медведев.

Подоляк эса Twitter’да бундай гапни фақат "катта комплексларга эга кичкина одам" айтиши мумкин, деб ёзди.

Киритилди: 08:28 16.06.2022. Ўқилди: 4489 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!