Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина армияси олдига қандай вазифа қўйилган?

Украина армияси олдига қандай вазифа қўйилган?

Зеленский Украина армияси олдига ҳар ой камида 50 минг нафар россиялик ҳарбийни йўқ қилиш вазифаси қўйилганини маълум қилди.

Унинг айтишича, бу кўрсаткич замонавий Россия қуролли кучларининг йирик ҳарбий корпуси ёки кичик умумқўшин армияси сонига тенг.

"Армиямизнинг вазифаси аниқ: имкон қадар кўпроқ россиялик босқинчиларни йўқ қилиш. Мақсад ҳам – ойига камида 50 минг киши. Ишончим комилки, ҳатто Россия учун ҳам бу жиддий бўлади", — деди Зеленский.

Президентнинг сўзларига кўра, 2025 йил декабр ойида Украина қуролли кучлари 35 минг нафар россиялик ҳарбийни ўлдирган ёки оғир яралаган. Жорий йилнинг январ ойида эса Россия қўшинларининг ҳужумлари интенсивлиги пасайгани сабабли, уларнинг қайтариб бўлмас йўқотишлари 30 минг кишигача тушган. Зеленский, шунингдек, Россия Донецк йўналишида эгалланган ҳар бир километр ер учун “156 нафар аскар ҳаёти билан тўлаётгани”ни таъкидлаган.

АҚШнинг Center for Strategic and International Studies (CSIS) баҳоларига кўра, ўтган йил охирига келиб Россия Қуролли кучларининг умумий йўқотишлари 1,198 миллион кишига етган, шундан 325 минг нафари ҳалок бўлган. Фақат 2025 йилнинг ўзида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони 425 минг кишини ташкил этган.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!