АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткоффнинг Россияга ташрифи зарурият туғилиши биланоқ дарҳол келишиб олиниши мумкин.
Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Зарур бўлганда, бу ташрифлар келишиб олинади ва дарҳол амалга оширилади. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ, махсус алоқа каналлари тўғри ишламоқда. Зарур бўлганда, албатта, бундай алоқалар бўлади", - деди у.