АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзулари Теҳрон томонидан уранни бойитиш даражасига чекловлар жорий этиш, шунингдек, қурол-яроғ назорати бўлади, деди АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Fox News телеканалида.
"Эронликлар билан музокаралар, умуман олганда, иккита асосий масала атрофида тўпланади. Биринчидан, бу уранни бойитиш. Уларга 3,67 фоиздан юқори бойитиш керак эмас", - деди Уиткофф.
Унинг қайд этишича, қуролларни, жумладан, ракеталарни текшириш механизмлари ҳам зарур. Виткоффнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида келишувга эришишда муваффақиятга эришиш учун бир неча йиллардан бери этишмаётган текшириш механизми бўйича келишиб олиш керак бўлади. Унинг қўшимча қилишича, агар ўзгаришлар бўлмаса, Вашингтон ҳеч кимга фойда келтирмайдиган муқобил йўлларни излашга мажбур бўлади.